Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
وَمَا كَانَ الْمُؤْمِنُونَ لِيَنفِرُوا كَافَّةً فَلَوْلاَ نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ -122,
– „Мўминларнинг барчаси бирданига жиҳодга чиқишлари жоиз эмас. Улардаги ҳар бир гуруҳдан бир тоифа жиҳодга чиқиб, қолганлари динни ўрганиб, жиҳодга кетганлар қайтганда ўзлари ўрганган нарсаларни уларга ҳам ўргатсалар бўлмайдими? Шояд улар ҳам Оллоҳдан қўрқарлар“. [9:122]
Ҳа, улар Қуръон оятларидаги бу тушунчалардан таъсирланмайдилар. Чунки улар Қуръон оятларини мусулмон ҳаётга татбиқ этиши учун ўқиши лозим бўлгани учун ўқишмайди. Балки уларни ғарб тушунчалари ҳукмронлиги остига тушиб қолган ҳолатда ўқишади-да, бу оятларнинг фақат руҳий жиҳатларидан таъсирланишади ва улардаги тушунча ва мазмун билан ақллари ўртасига тўсиқ қўйишади. Буларнинг барчасига сабаб, Ғарб ҳазорати ва тушунчалари уларга ҳукмрон бўлиб олганлигидир. Бу айтилганлар халқ оммасига ва исломий ва ҳамда ажнабий сақофат билан тарбияланган зиёлиларга тааллуқлидир.
Сиёсат кишиларига келган бало умумийроқ ва мусибати каттароқдир. Зеро, ушбу сиёсатчилар мустамлакачилик уларни жамлаб, Усмоний Давлатга қарши туришга гиж-гижлаган, ўзларига мойил қилиб турли ваъдалар берган - шайтоннинг уларга берган ваъдалари албатта ёлғондир - пайтдан бошлаб улар ана шу ажнабий билан бирга ва у чизиб берган чизиқдан юришмоқда. Улар Усмоний Давлат бор пайтдаёқ ажнабийлар томонига ўтиб, уларга ўз давлатларига қарши ёрдам беришди. Ҳолбуки, бу Ислом асло рухсат бермайдиган иш эди. Лекин улар шу ишни қилишди ва бу ишларини доим эслаб юриладиган фахр, ҳар йили ўтказиладиган байрамга айлантиришди. Улар ўша вақтда Давлатни ислоҳ қилиш учун ҳукмрон гуруҳга қарши курашиш ўрнига Давлатнинг кофир душманлари билан биргаликда бутун Ислом давлатига қарши туришди. Оқибатда, уларнинг юртларини мустамлакачи кофирлар эгаллаб олди. Кейин бу мустамлакачи кофирларга қарши халқдан ёрдам олиш ўрнига халққа қарши улардан ёрдам сўрашди. Дарҳақиқат, улар мустамлакачи кофирлардан Исломий шахсиятларини йўқотадиган даражада таъсирландилар. Мустамлакачи кофир уларнинг фикрларини ўзининг сиёсий ва фалсафий раъйлари билан заҳарлади. Бу эса уларнинг ҳаёт ҳақидаги, жиҳод ҳақидаги нуқтаи назарларини бузиб ташлади. Буларнинг ҳаммаси бутун Исломий муҳитларнинг бузилишига, ҳаётнинг турли жабҳаларида фикрларнинг чалкашиб кетишига сабаб бўлди.
145-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|